15:48 | 22.05.24
Москвада ўзбекистонлик новвой доимий мижозининг қизини зўрлади. Ўзбекистонда унинг хотини ва уч нафар вояга этмаган фарзанди бор.
Ўзбекистонлик ошпаз Москвада танишининг 19 ёшли қизини зўрлади. Ўша пайтда дўсти ва унинг хотини қўшни хонада ухлаётган бўлган. Бу ҳақда «База» хабар берди.
Маълум қилинишича, Ж.М. 2009 йилдан бери Россияда яшаб, қисқа муддатга Ўзбекистонга келиб турган. 2023 йил январь ойида у новвойхонага ишга кирган ва яқин атрофда яшовчи доимий мижозлар билан дўстлашган. Июль ойида Ж.М. бир эркак, унинг рафиқаси ва қизи билан учрашган. Улар харид учун тез-тез келиб турган.
Бир неча ой ўтгач оила Ж.М.ни меҳмонга чақирган. Тунги соат бир атрофида Ж.Мга шу ерда қолишни таклиф қилишган.
Қизнинг сўзларига кўра, у Ж.М.нинг тегинишидан уйғонган, у қизга «қуёшим, менга жуда ёқасиз» деб пичирлаган. Қиз кўзини очган ва тепасида ярим яланғоч ошпазни кўрган. Эркак уни қаттиқ босиб тургани учун қиз ўрнидан туролмаган. Қизнинг таъкидлашича, у эркакни итариб юбориб, кийинган ва ота-онасининг олдига югурган.
Ота-оналар қизларини касалхонага ва полицияга олиб кетишган. Ж.М. терговчиларга жинсий алоқа ихтиёрий бўлганини айтган. Ҳолат юзасидан «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш очилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда Ж.М.нинг хотини ва уч нафар вояга этмаган фарзанди бор.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: