15:11 | 23.03.24

                       

Москвада теракт уюштирганлар тожикистон фуқаролари эканига муносабат билдирилди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвада теракт уюштирганлар тожикистон фуқаролари эканига муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда теракт уюштирганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани тўғрисида хабарлар тарқалди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги эса ҳолатга муносабат билдириб, ОАВ вакилларидан фейк хабарлар тарқатмасликни сўради.

«Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Москвадаги Crocus City Hall концерт мажмуасида содир бўлган теракт муносабати билан Тожикистон фуқаролари ёки тожикистонликларнинг ушбу ҳаракатга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишга масъулият билан ёндашиш зарурлигига эътибор қаратамиз.

Тожикистон томони айни вақтда Тожикистон фуқароларининг алоқадорлигига оид тарқалаётган фейк хабарлар бўйича Россия расмий ҳукуматидан тасдиқлов олмаганини таъкидлаймиз. Шу сабабли Россия давлат органларининг расмий маълумотларига таяниш сўралади.

Шуни инобатга олиш лозимки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқатилиши мамлакатдан ташқарида бўлганТожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин», дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабатида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: