15:27 | 09.01.24

                       

Мубашшир Аҳмад Туркияда жамоат хавфсизлигига тахдид қилганликда гумонланиб қўлга олинди

Bugun.uz маълумотларига кўра, ўзбекистонлик дипломатлар Мубашшир Аҳмаднинг аҳволидан хабар олган.

Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (асл исми Алишер Турсунов Ахмадович) Туркияда полиция томонидан қўлга олинди. Bugun.uz манбасига кўра, у жамоат хавфсизлигига тахдид гумони билан ушланган.

Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Мубашшир Аҳмад ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабр Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан Мубашшир Аҳмадга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилаётган.

Bugun.uz манбаси Туркиядаги ўзбек дипломатлари унинг аҳволидан хабар олгани ҳамда шароитини ўрганганини маълум қилди. Шунингдек, адвокат билан ҳам таъминланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: