18:07 | 11.03.24

                       

Муқаддам судланган 20-25 ёшдаги йигитлар мактаб ҳудудига бемақсад киришга уринишган

Миллий гвардия сўнги ҳафтани ўзида республика бўйича 6 та ҳолатда мактабларга бегоналар киришининг олди олинганлиги ҳақида хабар бермоқда.

Жумладан:
– Сирдарёда, сохта гувоҳнома ва ходим формасини кийиб олган шахснинг мактабга киришга уринганлиги;

– Тошкент вилоятида юқори синф ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашувига ташқаридан келган фуқароларнинг аралашуви;

– Қорақолпоғистон Республикасида фуқаро турмуш ўртоғи ишлайдиган мактабга маст ҳолда болта билан келганлиги;

– Қўқон шаҳрида муқаддам судланган 20-25 ёшдаги йигитлар мактаб ҳудудига бемақсад киришга урунганлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Юқорида қайд этилган барча холатлар бўйича айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши таъминланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: