21:57 | 23.05.24
Наманганда 63-халқаро «Гуллар фестивали»нинг очилиш маросими бўлди. Фестивалда 1 миллион 675 минг нафардан зиёд киши қатнашган.
Наманганда 63-халқаро «Гуллар фестивали»нинг очилиш маросими 3 кун давом этди. Бу ҳақда Расмий хабарлар телеграм канали маълум қилди.
Хабар берилишича, 19-21 май кунлари Наманган вилоятида 63-халқаро «Гуллар фестивали»нинг очилиш маросими ўткизилган. Мазкур очилиш маросимида 1 миллион 675 минг нафардан зиёд киши қатнашган.
Маълумотларга кўра, фестивални томоша қилиш учун 70 мингдан кўпроқ хорижлик меҳмон ташриф буюрган.
Ҳозирда ўзига хос тарзда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтаётган 63-халқаро «Гуллар фестивали»га меҳмонларнинг келиши давом этяпти.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: