8:51 | 20.02.24

                       

Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 5 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказилди

«Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 61 та ҳолат аниқланди.

«Ўзэнергоинспекция» 14–17 февраль кунлари қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича рейд ўтказди.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, вилоятда тўрт кунда тизимга етказилган зарар 5 миллиард 70 миллион сўм этиб белгиланган. Чортоқ туманида жойлашган «Ч.М.В.» МЧЖда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида 1 млрд 683 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган.

Тўрақўрғон туманида эса «С.С.М.» МЧЖ ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 319,9 млн сўмлик зарар келтирган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: