13:51 | 02.04.24

                       

Наманганда раҳбар корхонани қасддан банкрот қилгани аниқланди

Наманганда раҳбар собиқ менежер корхонани қасддан банкрот қилгани аниқланди. Улар жами 3,4 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълумотларга кўра, департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлим томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Б.Ф.» МЧЖ раҳбари Н.М. ва «А.» МЧЖнинг Наманган филиали сотув бўлими собиқ менежери Г.И. дори воситаларини нақд пулга сотишдан тушган 6,7 миллиард сўмни назорат касса машинасидан ўтказмасдан «Б.Ф.» МЧЖни тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтиргани, шунингдек «А.» МЧЖ ва бошқа МЧЖларга 3,4 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: