13:29 | 23.02.24

                       

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари спорт залга йиғилиб, сочи олинди

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари спорт залга йиғилиб, сочи олинди. Bugun.uz ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани билан боғланди. Сурайё Раҳмонова Бу, энг аввало, раҳбарият томонидан умумтаълим мактабларида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши эканини айтиб, мактаб директорига нисбатан чора кўрилишини маълум қилган.

Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактаб директори Нурқобил Юсупов 23 феврал куни мактабга сартарош таклиф қилиб, спорт залида ўқувчиларнинг сочини олдирган. Жараён Миллий гвардия ходимлари томонидан кузатилиб, мактаб ўқувчилари бир сафда туриб, навбат кутган. Bugun.uz ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани билан боғланди.

Навоий вилояти мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолатни «оқлаб бўлмайди» деб таъкидлади.

Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси эса бу ҳолатни ўз ходимлари мактабга давоматни текшириш учун келганларида билишганини қайд этди. Улар мактаб директорига бу мумкин эмаслигини айтиб, соч кесишни тўхтатишни сўраган ва ўқувчиларни дарсга қайтарган, деб таъкидлади Миллий гвардия бошқармаси матбуот котиби.

Болалар омбудсманı Сурайё Раҳмонова Bugun.uz сайтига берган изоҳида Омбудсман бу ҳолатни назоратга олганини таъкидлади.

«Бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Бу, энг аввало, раҳбарият томонидан умумтаълим мактабларида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишидир. Муҳими, бу боланинг шахсий дахлсизлигига, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳуқуқига таҳдид солади. Бундай ҳаракатга йўл қўйган мактаб директорига нисбатан тегишли чоралар кўрилсин. Айни пайтда бошқа таълим муассасаларида ҳам бундай нохуш ҳолатларнинг келгусида содир бўлишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда», — деди Сурайё Раҳмонова.

Сурайё Раҳмонованинг сўзларига кўра, директорга соч кесишни тўхтатишни айтишган, аммо жараён давом этган. Мактаб директорига нисбатан чора кўрилади, чунки бу ўқитувчи одоб-ахлоқ қоидаларига ва мактаб Уставига зиддир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: