11:33 | 11.06.24

                       

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари бир оила аъзоси бўлган.

Навоийда учта машина тўқнашган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 9 июн куни соат 15:00 лар атрофида «Навбаҳор-Нурота» йўлида содир бўлган. Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган Gentra ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Damas машинасини қувиб ўтмоқчи бўлганда қарама-қарши томондан келаётган Onix билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Onix машинасида кетаётган бир оиланинг 5 аъзоси, яъни 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, Gentra ҳайдовчи бўлган эркак вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: