11:31 | 11.12.23

                       

«Ню-Йорк – Тошкент» самолёти Россияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Boeing 787 бортидаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди.

АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридан Тошкентга парвозини амалга ошираётган Uzbekistan Airways’нинг Boeing 787 самолёти Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 11 декабр куни Тошкент вақти билан соат 07:35 да HY102 «Ню-Йорк – Тошкент» рейсида содир бўлган.

Маълум бўлишича, 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳаво кемасида зўравонлик қилган. 32 ёшли ушбу йўловчи Санкт-Петербургда полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб ташланган.

Авиакомпаниянинг қўшимча қилишича, керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради ва HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши маҳаллий вақт билан соат 13:00 га белгиланган.

Аввалроқ, «Москва – Фарғона» рейсидаги самолёт Намангандаги аэродромга қўнишга мажбур бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: