12:45 | 26.02.24

                       

Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига Музаффар Ражаббоев номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар кенгашининг қарори билан Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессия ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига Музаффар Ражаббоев Эркабоевич номзодини тавсия қилди. Музаффар Ражаббоев Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳри кенгашининг қарори билан шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Музаффар Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва меллиорация институти, 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

У Қибрай тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматида меҳнат фаолиятини бошлаган. Шунингдек, Юқори Чирчиқ, Паркент тумани ҳокимликларида масъул вазифаларда ишлаган. Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: