16:55 | 08.11.23

                       

Октябр ойи рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди – Copernicus

Олимлар 2023 йилни ҳам тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутилаётганини айтган.

2023 йилнинг октябр ойи Ердаги ўртача ҳарорат бўйича рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг иқлим ўзгариши бўйича Copernicus хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Ўтган ойда ўртача ҳарорат 15,3 даражани ташкил этган, бу 2019 йилда қайд этилган аввалги рекорддан 0,4 даражага юқори. Ҳисоботда қайд этилишича, ҳарорат аномалияси ҳам 1991−2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,85 даражага юқори бўлган.

Метеорологларнинг таъкидлашича, 1850 йилдан 1900 йилгача саноатдан олдинги даврда ойнинг ўртача октябр ҳароратидан 1,7 даража иссиқроқ бўлган. Денгиз юзаси ҳарорати ҳам октябр ойидаги рекорд кўрсаткич — 20,79 даражага етган.

«Октябр 2023 йилда рекорд даражадаги ҳароратнинг тўртинчи ойи бўлди. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлади», — дея қайд этди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бургесс.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: