9:43 | 01.03.24

                       

Олмаота–Тошкент йўлида автобус ёниб кетди

Олмаота–Тошкент автомобиль йўлида автобус ёниб кетди. Қозоғистон ФВВга кўра, транспорт воситаси ичида 29 нафар йўловчи бўлган, ҳодисани бартараф этиш учун 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Жамбил вилоятидаги Олмаота-Тошкент автомобиль йўлида йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, ўт ўчириш бўлими етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб, йўлдаги машиналарга ўтирган. Ёнғин ўчирилган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. 

Ёнғиннинг дастлабки сабаби электр тармоғидаги қисқа туташув. Ҳодисани бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва 2 экипаж техника жалб қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: