11:28 | 18.12.23

                       

Қорақалпоғистондаги 721 та таълим муассасасига болаларга мўлжалланган Қизил китоблар тарқатилмоқда

Бу китоблар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 40 минг нусхада нашрдан чиқарилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республика мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларига болалар учун мўлжалланган Қизил китоблар етказиб берилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистондаги 721 та таълим муассасасига 2650 та Қизил китоб беғараз тарқатилмоқда.

  • Маълумот учун, бу китоблар Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 40 минг нусхада нашрдан чиқарилган.

Бундан кўзланган мақсад ёш авлоднинг экологик маданияти ва масъулиятини янада ошириш, болаларда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиришдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: