0:06 | 10.11.22

                       

«Оскар» олган Зеленский, қиролга тухум улоқтирган намойишчи, Британияга ўрнатилган энг катта арча — бугун суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Луганск вилоятидаги қабристонга ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган 15 нафар тинч аҳолини дафн қилишмоқда.

Фото: ТАСС

Бахмут шаҳридаги жанглар вақтида бироз дам олиш учун ўтирган украиналик аскарлар.

Фото: AFP

Украинанинг Бахмут шаҳридаги жанглардан лавҳа.

Фото: AFP

Николаевлик аёл рус армиясининг кўплаб ҳужумларидан бири натижасида деразалари цинган дўкон ёнидан ўтмоқда. Россия қўшинлари охирги марта 7 ноябрь куни Николаевга ракета зарбаси берган.

Фото: Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Владимир Зеленский Голливуд актёри ва филантроп Шон Пенн билан учрашди. Пенн Зеленскийга «Оскар» ҳайкалчаларидан бирини совға қилиб: «Қачонки, ғалаба қозонсангиз, уни Малибу (АҚШ)га қайтарарсиз», — деди.

Фото: EPK

Грециянинг Солоники шаҳрида нархлар ошиб бораётгани учун ўтказилаётган норозилик намойиши пайтида полициячилар томон молотов коктейли улоқтирилмоқда.

Фото: EPA

Полициячи намойишчини қирол Чарльз III ва унинг турмуш ўртоғига тухум улоқтиргани учун ҳибсга олди.

Фото: PA

Республикачи Флорида губернатори Рон ДеСантис Флорида штатининг Тампа шаҳрида оралиқ сайловлар кечаси пайтида рафиқаси Кейси ва болалари билан саҳнада тарафдорларига қўл силкимоқда.

Фото: Reuters

Огаё штатидан АҚШ Сенатига номзод республикачи Жиди Венс рафиқаси Уша билан Колумбусда ўзининг оралиқ сайловдаги ғалабасини эълон қилмоқда.

Фото: Reuters

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Флорида штатидаги Палм-Бич шаҳри оралиқ сайловларида сайлов участкаси олдида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашаётган вақтда рафиқаси Меланиянинг кўзойнагида акс этмоқда.

Фото: Reuters

Сайловчи АҚШнинг Мериленд штати Аннаполис шаҳридаги Бей Ридж фуқаролик ассоциациясида оралиқ сайловларда овоз бермоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Флорида штати Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго курорти ҳудудида журналистлар билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Reuters

Кучли ёмғирдан кейин Фаластиннинг Ғазо шаҳридаги сув босган кўчада юрган йигит.

Фото: Anadolu Agency /Getty Images

Бангладешлик аёллар қуритилган қизил қалампирни саралаб, сотишга тайёрламоқда.

Фото: ZUMA Press Wire/REX/Shutterstock

Эл Салвадорнинг Сан-Салвадор шаҳрида Ой тутилиши ҳодисаси ҳайкал фонида кўримоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Нортумберленд соҳилидаги янги туғилган тюлень боласи.

Фото: PA

Венесуэланинг Каракас шаҳридаги макау тўтиси.

Фото: Reuters

Австралиялик Диаб Карим ногиронлар аравачасидаги регби лигаси доирасидаги Австралия ва Испания ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўйинида қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

«Яёи Кусама: 1945-дан ҳозиргача» кўргазмасининг медиа-превюси вақтида рассом Яёи Кусаманинг инсталясиясини томоша қилаётган гонконглик аёл.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Ғарбий Сассекс ҳудудида ўрнатилган мамлакатдаги энг баланд арча. Унинг баландлиги 33,5 метрни ташкил қилади, арчани безатиш учун 1800 дан ортиқ чироқлар ёқилган.

Фото: PA

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: