21:04 | 15.04.24

                       

«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотларига «Onix» таклиф қилганига муносабат билдирилди

Тармоқларда «Ўзавтосаноат» АЖ қулай шартлар асосида «Onix» автомобилларини давлат ташкилотларига таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. «UzAuto Motors» мазкур ҳолатга изоҳ берди.

«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига «Onix» автомобилини сотиб олиш таклифи билан чиққани ҳақида хабар тарқалди. «UzAuto Motors» ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Тармоқларда Адлия вазирлигида ишлайдиган ходимларга «Ўзавтосаноат» АЖ автомобиль қийматининг 50 фоизини тўлаб, қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан таклиф юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Муносабатда қайд этилишича, «UzAuto Motors» давлат сектори ходимларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тан олади ва давлат томонидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун махсус дастур доирасида автомобилларни таклиф қилган. 

Таъкидланишича, ушбу ташаббус доирасида компания автомобилларни имтиёзли шартларда бўлиб-бўлиб сотиб олишни таклиф қилган. Ушбу акция давлат хизматчиларига имтиёзли шартларда автомобиль сотиб олиш имкониятини беради, бу эса уларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини осонлаштиради ва ҳаракатчанлигини оширади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: