13:12 | 03.04.24

                       

Ўзбекистон 2 ойда 8,9 млн АҚШ долларлик чой импорт қилган

Ўзбекистонда чой импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 178,5 тоннага камайган.

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 8,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 548 тонна чой импорт қилган.

Маълум қилинишича, чой импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 178,5 тоннага камайган.

Ўзбекистон 2 ойда 15 та давлатдан чой харид қилган.

Ўзбекистон 2 ойда энг кўп чой импорт қилган давлатлар:

Хитой – 5 446 тонна;

Эрон – 285 тонна;

Кения – 275 тонна;

Хиндистон – 165 тонна;

Қозоғистон – 88,9 тонна.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: