12:45 | 23.02.24

                       

Ўзбекистон бир ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хорижга қиймати 75,4 млн долларга тенг бўлган 146,3 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 78,8 минг тоннага кўпайган.

Январда 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маъулум қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 75,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 146,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 мартага ёки 78,8 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (27,2 %), Покистон (21,2 %), Хитой (13,4 %) ҳамда Қозоғистон (9,2 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган. 2024 йилнинг январь ойида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 6,8 % ини ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: