8:20 | 06.02.24

                       

Ўзбекистон элчиси Кувайтга етиб борди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт пойтахтига етиб борди. У тайинловдан олдин ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фавқулодда ва мухтор элчи Аюбхон Юнусов Кувайт пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Маълум бўлишича, Кувайтга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, «Ал-Азҳар» университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.

2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубайдаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган. Араб, рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Аюбхон Юнусов 2016-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳромжон Алоев ўрнига тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: