19:03 | 12.04.24

                       

Ўзбекистон енгил автомобиллар бозорининг умумий ҳажми 2023 йилда 456 347 дона машинага тенг бўлган

Ўзбекистонга 2023 йилда 1 млрд 197 млн долларга тенг 50 435 дона автомобиль импорт қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда турли хил русумдаги 1965 дона автомобил ҳам ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон автомобил бозорида 2023 йилда UzAuto Motors’нинг улуши 81,1 фоизга тенг бўлган. ADM Jizzakh’нинг улуши 5,5 фоизга, BYD ҳиссасига 2 фоизи тўғри келган. Енгил автомобиллар бозорининг умумий ҳажми 456 347 дона машинага тенг.

Скрин: видео

Маълумотлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида ADM Jizzakh автомобиль заводида кўрсатилган. Тақдимотда келтириб ўтилганига рақамларга эса Kun.uz эътибор қаратган.

Президентга кўрсатилган тақдимотда UzAuto Motors ўтган йилда 4 миллиард 852 миллион долларга тенг 369 999 дона автомобил, ADM Jizzakh эса 823 миллион долларлик 25 минг дона автомобиль ишлаб чиқарганини кўриш мумкин.

Импорт қилинадиган автомобиль ишлаб чиқарувчилар ичида етакчилик BYD’га тегишли. Компания Ўзбекистон бозорида 291 миллион долларга тенг 8 948 дона автомобиль сотган. Шунингдек, Ўзбекистонга 1 миллард 197 миллион долларга тенг бошқа брендларга тегишли 50 435 дона автомобиль импорт қилинган.

Қайд этиш керак, Ўзбекистонда турли хил русумдаги 1965 дона автомобил ҳам ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ, АDM Global ишлаб чиқарилган янги Кia Sone кроссовери нархларини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: