16:45 | 03.05.24

                       

Ўзбекистон ТИВ Хитой ва Бразилияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой ва Бразилияга кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари юзасидан ҳамдардлик билдирди.

Хитой ва Бразилияда кучли ёғингарчиликлар юз бергани оқибатида кўплаб инсонлар вафот этгани эди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ва Бразилия давлатларига ҳамдардлик билдирди.

Маълум бўлишича, Бразилия ва Хитойда кучли ёғингарчиликлар бўлган. Бразилиядаги ёмғирлар сабабли 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши эса бедарак йўқолган. Бундан ташқари, ўн мингдан ортиқ аҳоли уй-жойсиз қолган, қарийб юз минг фуқаро электр ва сув таъминотидан узилиб қолган.

Хитойда сув тошқинлари апрель ойининг учинчи ўн кунлигида содир бўлган. Оқибатда, расмийлар мамлакатнинг энг зич жойлашган ҳудудидаги 110 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлган. Маълум бўлишича, жами зарар 19 миллиондан ошиб кетган.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов Хитой ва Бразилия давлатларига ҳамдардлик билдирди.

«Хитой ва Бразилияда ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ёғингарчиликларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ўзбекистон ТИВ номидан қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз»,- деб ёзди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: