10:37 | 08.03.24

                       

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония бош вазири билан учрашди

Япония бош вазири Фумио Кисида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Учрашувда 2024 йил бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» саммити муҳокама қилинди.

Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Бу ҳақда Япония ТИВга таяниб, ЎзА хабар берди.

Дастлаб Кисида вазир Саидовни Японияга амалга оширган илк ташрифи билан қутлади ва январь ойида Ното ярим оролида юз берган зилзила муносабати билан Ўзбекистондан келган ҳамдардлик мактуби учун миннатдорлик билдирди.

Мулоқот давомида муҳим стратегик шериклар – Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги, жумладан жорий йил бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» саммити муносабати билан мавжуд муҳим масалаларни келишиб олди.

«Япония ҳукумати бошлиғи Фумио Кисида жаноби олийлари билан суҳбатимиз сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувгача бўлган кенг кўламли икки томонлама мавзуларни қамраб олди. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик шериклигимизни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишига аминмиз», – деди Бахтиёр Саидов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: