15:38 | 15.09.22

                       

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди

Улар орасида спорт соҳасида ҳамкорлик меморандуми ҳам бор

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • ишбилармон ва илмий доиралар ҳамда туристик гуруҳлар вакиллари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисидаги келишув;
  • дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим тўғрисидаги келишув;
  • 2022-2025 йилларга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик дастури;
  • фан, техника ва инновациялар соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
  • товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш бўйича рақамли божхона маълумотларини алмашиш тўғрисидаги меморандум;
  • Э-ТИР бўйича рақамли маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги меморандум;
  • фан, тадқиқот, таълим ва технология соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • атроф-муҳит ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича меморандум;
  • қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги келишув;
  • соғлиқни сақлаш, даволаш, илмий тадқиқотлар, таълим, фармацевтика ва тиббиёт техникаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • спорт соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
  • нефть, газ ва нефть кимёси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
  • халқаро юк ташиш ва Чобоҳор порти орқали транзит қилиш тўғрисидаги меморандум;
  • 2022-2024 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича меморандум.

Аввалроқ Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш алгоритми келишиб олинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: