14:29 | 07.02.24
Ўзбекистонда 2024 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари эълон қилинди. Ушбу ставкалар якка тартибдаги тадбиркорлар учун қачондан кучга кириши маълум бўлди.
Давлат солиқ қўмитаси 2024 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини эълон қилди.
Қайд этилишича, мазкур ставкалар якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2024 йил 1 февралдан кучга киради. Маълумот учун, 2024 йил январь ойида қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи 2023 йилдаги ставкалар бўйича тўланган.
Маълумот учун, якка тартибдаги тадбиркорлар ижтимоий солиқни қуйидаги миқдорларда тўлайди:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маъмурий судларга келиб тушган энг кўп шикоят солиқ ишларига бўлган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев солиқ тизими ва божхонани танқид қилган.
Аввалроқ Сергели машина бозорида 3 кунлик тадбирда давлат бюджетига 2,3 млрд сўм солиқ ундирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: