11:55 | 18.01.24

                       

Ўзбекистонда маъмурий судларга келиб тушган энг кўп шикоят солиқ ишларига бўлган

Bugun.uz мухбири Тошкент шаҳар суди ва маъмурий суди томонидан ташкил этилган давра суҳбатида қатнашди.

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ташкил этилган «Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, судлар ва ОАВ билан ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда иштирок этаётган Bugun.uz мухбири Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Алмамедов Улуғбек маъруза қилгани ва айрим маълумотларини айтиб ўтганини билдирди.

Унга кўра, 2023 йил давомида 2700 дан ортиқ иш кўриб чиқилиб, 1300 дан ортиқ талаблар қаноатлантирилган. Маъмурий судларга келиб тушган энг кўп шикоятлар Солиқ тизими билан боғлиқ бўлган, кейинги ўринларда эса Бюджетдан ташқари пенсия ва МИБ турибди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: