11:54 | 06.02.24

                       

Сергели машина бозорида 3 кунлик тадбирда давлат бюджетига 2,3 млрд сўм солиқ ундирилди

Сергели машина бозоридаги 3 кунлик тадбир натижасида бозорнинг савдо тушуми жами 18,5 млрд сўмни ташкил қилиб, январь ойи ҳолатига кўра, савдо марказидаги тадбиркорлардан давлат буджетига 2,3 млрд сўм солиқ тушуми йўналтирилиши таъминланди.

Сергели машина бозорида орган ходимлари томонидан олиб борилган тадбирда давлат бюждетига 2,3 миллиард сўм солиқ ундирилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамкорлигида «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖга қарашли савдо мажмуасида профилактик тадбир ўтказилди.

Савдо марказида 1501 та турғун савдо дўконлари мавжуд бўлиб, ўрганишлар натижасида тадбиркорларнинг 16 нафари онлайн-НКТ ўрнатмаганлиги, 35 нафари январь ойида чек урмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 130 та фуқаролардан 44 нафари якка тартибдаги тадбиркор, 28 нафари якка тартибдаги тадбиркорларга ёрдамчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда 58 таси юридик шахсларга ишчи сифатида расмийлаштирилди.

Ҳамкорликда олиб борилган 3 кунлик тадбир натижасида бозорнинг савдо тушуми жами 18,5 млрд сўмни ташкил қилиб, январь ойи ҳолатига кўра, савдо марказидаги тадбиркорлардан давлат буджетига 2,3 млрд сўм солиқ тушуми йўналтирилиши таъминланди.

Аввалроқ Президент томонидан 2024 йилда Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши ҳақида топшириқ берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: