18:51 | 11.09.24
Ўзбекистонда 50 минг гектар ер камбағал оилаларга бўлиб берилади. Улар ердан фойдаланиб, ойлик олиши, ижара ёки дивиденддан даромад кўриши мумкин.
Президент раислигидаги камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда бир йил давомида яна 50 минг гектар ерни 100 мингта камбағал оилага бўлиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.
Ушбу ерларда «компания – кооператив – деҳқон хўжалиги» тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади. Бунда, ердан уч хил даромад олинадиган янги тизим яратилади:
Яъни, камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради.
Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу орқали камида 200 минг аҳолини банд қилиш топширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: