18:49 | 21.02.24

                       

Ўзбекистонда аёлларнинг бошқарув соҳаларидаги улуши 35  фоизга етди

Ўзбекистонда аёлларнинг бошқарув соҳаларидаги улуши 35  фоизга етди. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, борасида вазифалар белгилаб берилган.

Аёлларнинг бошқарув соҳаларидаги улуши 35  фоизга, тадбиркорлик соҳасида 37 фоизга, сиёсий партияларда 49 фоизга, олий таълимда 50 фоизга етказилган. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, борасида бир қанча вазифалар белгилаб берилган.

«Хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг дастурий ишланмалари, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилнинг ўзида хотин-қизларнинг ҳуқуқий мавқеини юксалтириш, оила институтини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб қонунлар, Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди ҳамда амалда изчил татбиқ этилмоқда.

Қайд этилишича, аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ишлар туфайли улар жамиятда ўз ўрнига эга бўлмоқда. Бошқарув идораларида ишлаши учун кафолат берилмоқда ва давлат томонидан ҳимояланмоқда. Қонунчилигимизда ‘гендер экспертиза’, ‘гендер аудит’ деган тушунчалар пайдо бўлди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: