11:28 | 01.03.24

                       

Ўзбекистонда бакалавриат йўналишида қанча талаба таҳсил олиши маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, 2022/2023-ўқув йили ҳолатига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 009 271 нафарга етган. Ўқувчилар энг кўп таълим йўналишини танлаган.

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида 1 009 271 нафар талаба таҳсил олади. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 009 271 нафарга етган. Талабалар сони соҳалар бўйича қуйидагича:

  • Таълим – 317 872 нафар;
  • Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 167 970 нафар;
  • Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 113 723 нафар;
  • Санъат ва гуманитар фанлар – 93 513 нафар;
  • Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 74 868 нафар;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 60 023 нафар;
  • Хизматлар – 46 852 нафар;
  • Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 46 556 нафар;
  • Ахборот-коммуникасия технологиялари – 46 066 нафар;
  • Табиий фанлар, математика ва статистика – 41 828 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: