13:11 | 26.02.24

                       

Ўзбекистонда бир ойда қанча юк машина ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

Маълумотларга кўра, январ ойида 215 та юк автомобили ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 55,8  фоизга ошган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати январь ойида қанча юк машинаси ишлаб чиқарилгани бўйича кўрсаткичларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 215 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Юк автомобили ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 55,8 % га ошган. Қуйида сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони келтирилган:

  • 2022 йил январь – 50 та;
  • 2023 йил январь – 138 та;
  • 2024 йил январь – 215 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: