10:35 | 23.02.24

                       

Ўзбекистонда энг кўп қайси давлатнинг корхоналари фаолият юритиши маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 199 тани ташкил этади. Шундан энг кўпи Россияга (3094), Хитойга (2432), Туркияга (1901) тегишли.

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда энг кўп қайси давлатнинг корхоналари фаолият юритиши маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 февраль ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 199 тани ташкил этган. Шундан, 4 675 таси қўшма корхоналар ва 9 524 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. 

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 3049 та;
  • Хитой – 2432 та;
  • Туркия – 1901 та;
  • Қозоғистон – 1084 та;
  • Жанубий Корея – 736 та;
  • АҚШ – 314 та;
  • Тожикистон – 289 та;
  • Қирғизистон– 276 та;
  • Озарбайжон – 235 та;
  • Германия – 220 та;
  • Туркманистон – 182 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: