16:45 | 11.06.24

                       

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасаяди

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасаяди.

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кечга томон маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво бир оз иссиқ бўлади, кундуз кунлари ҳарорат 36-39 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июнь ойи иқлимий меъёридан 1-2 даражага юқоридир.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 36-39 даражагача бир оз пасайиши кутилмоқда.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво асосан бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10—12 июнда 35-38 даража, 13—14 июнда 32-35 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: