8:19 | 16.05.24

                       

Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам сайловларда қатнашиши мумкин

Ўзбекистонда маҳкумларга сайловда қатнашишига рухсат берилиши мумкин. Шунингдек, улар пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ички ишлари вазирининг «Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатдаги маҳкумлар сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, никоҳ учун ҳужжатларни расмийлаштириш такомиллаштирилади. Ҳамда маҳкумлар пенсия тайинлаш учун Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Буйруқда, қуйидагилар маълум қилинди:

  1.  7-бандидаги «шахси ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
  2. 69-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда агар қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилмаган бўлса иштирок этиш».
  3. 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Маҳкумларнинг никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида қоидаларига мувофиқ амалга оширилади».
  4. Қуйидаги таҳрирдаги 2661-банд билан тўлдирилсин: «ЖИЭМларнинг ваколатли мансабдор шахси суднинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек уларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг ‘Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иштирок этишини давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумнинг илтимосига кўра таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бошқа ҳолларда маҳкум давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун ‘Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин».
  5. 337-банд саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин».

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: