18:41 | 15.09.22

                       

Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган қушлар савдосига чек қўйилди

Мусодара қилинган қушлар Тошкент вилояти даштларига қўйиб юборилган

Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган итолғи қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди, деб хабар беради Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қилиш қўмитаси.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза давлат қилиш қўмитаси

Қайд этилишича, 9 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси ва ичики ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 7 дона итолғи («Falco cherrug») қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.

«Куни кеча ушбу қушлар Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси Зоология институти ходимлари ва «Tugan Falconry Club» жамияти вакиллари иштирокида Тошкент вилоятидаги дашт кенгликларига қўйиб юборилди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, итолғи қуши Ўзбекистоннинг «Қизил китоби»га, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси II иловасига ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (МСОП) «Қизил китоб»ига киритилган.

Аввалроқ Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: