15:11 | 29.03.24

                       

Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда 3 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда 3 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 млрд сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда 2024 йил январ-феврал ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 151 387 та юридик шахс томонидан 3,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Фиксал таҳлиллар каналида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, шундан 326,1 миллиард сўми, яъни 8,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 триллион сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 миллиард сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 98,7 миллиард сўм;
  • фойда солиғи – 84,5 миллиард сўм;
  • ЖШОДС – 51,8 миллиард сўм;
  • акциз солиғи – 47,7 миллиард сўм;
  • ижтимоий солиқ – 27,6 миллиард сўм;
  • мол-мулк солиғи – 6 миллиард сўм;
  • ер солиғи – 2,7 миллиард сўм;
  • бошқа солиқлар – 7,1 миллиард сўм.

Маълумот учун, солиқларнинг асосий қисми ўтган йилги якуний ҳисоботлар асосида тўланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: