10:36 | 26.03.24

                       

Солиқ органларида қанча ижара шартномаси ҳисобга қўйилгани очиқланди

Ўзбекистонда солиқ органларида қанча ижара шартномаси ҳисобга қўйилгани очиқланди. Жумладан, талабалар билан 66,8 минг та ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 104,1 минг нафарни ташкил этди.

Ўзбекистонда 2024 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида 337 477 та кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 253,1 мингта ижара шартномаси асосида 56,9 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 10,7 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 33,2 фоизга ошган.

Шунингдек, юридик шахслар ўртасида тузилган 84,4 мингдан ортиқ ижара шартномаси асосида 31,9 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 7,2 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 46,7 фоизга ошган.

Талабалар билан 66,8 минг та ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 104,1 минг нафарни ташкил этди.

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 13 млрд сўм имтиёз қўлланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: