21:28 | 29.03.24

                       

Ўзбекистонда январь-февраль ойларида овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Январь-февраль ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 195 та юридик шахс томонидан 173,2 млрд сўм солиқ тўлади. Шундан 35,5 млрд сўми, яъни 20,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ўзбекистонда январь-февраль ойларида умумий овқатланиш корхоналари 173 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, январь-февраль ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 195 та юридик шахс томонидан 173,2 миллиард сўм солиқ тўланган. Шундан 35,5 млрд сўми, яъни 20,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 449 млрд сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 8 млрд сўм. 

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС – 13,6 млрд сўм; 
  • Фойда солиғи – 10 млрд сўм; 
  • ЖШОДС – 9,1 млрд сўм;
  • Бошқа солиқлар – 2,8 млрд сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: