15:41 | 10.05.24

                       

Ўзбекистонга йил охиригача 250-300 минг меҳнат мигранти қайтиб келиши мумкин

Ўзбекистонга йил охиригача 250-300 минг меҳнат мигранти қайтиб келиши мумкин. 2024 йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар фуқаро қайтиб келган.

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Маълум қилинишича, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.

Яна бир муҳим масала – тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси. Жорий йилнинг январь-март ойларида меҳнат миграциясидан 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар фуқаромиз қайтиб келган. Йил охиригача яна 250-300 минг нафари қайтиши прогноз қилинмоқда. Уларни ишга жойлаштириш, ижтимоий масалаларига кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, «маҳалла еттилиги» тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Муҳокама қилинган вазифалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: