9:00 | 11.08.24

                       

Ўзбекистонлик учта спортчи Олимпиада чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик учта спортчи Олимпиада чемпиони бўлди. Медаллар жамғармасида Ўзбекистон 13 ўринга кўтарилди.

Ўзбекистонлик спортчилар Париж 2024 Олимпиадада олтин медални қўлга киритди.

 

Эркин кураш бўйича Разамбек Жамалов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Вазни 74 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида иштирок этаётган спортчи финалда япониялик Даичи Такатини мағлуб этди.

Боксчи Абдумалик Халоков эса 57 килограмм вазн тоифасида Париж Олимпиадаси чемпиони бўлди.

Учинчи олтин медални боксчи Баҳодир Жалолов қўлга киритди ва яна бир бор Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди.

Ўзбекистон медаллар жамғармаси бўйича 13 ўринни эгалламоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: