9:58 | 31.03.24

                       

Ўзбекистонликлар Германияда ҳайдовчилик ва меҳмонхона соҳасида ишга жалб қилинади

Ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Бавария федерал ҳудудида меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германиянинг «Аҳбид Амин Сервисе УГ» рекрутинг ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, келгусида ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Бавария федерал ерида меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: