16:55 | 10.02.24

                       

Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистонликлар Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Иш вақти 8 соатдан 6 кун, иш ҳақида 580 доллар. Консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади. Номзодлар 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши, тажрибага эга бўлиши керак.

Ўзбекистонликлар Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, меҳмонхоналар ошхоналарида фаолият юритиш учун ишчи кучи қидирилмоқда. Иш вақти 8 соатдан 6 кун, иш ҳақида 580 доллар.

Консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади. Номзодлар 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши, тажрибага эга бўлиши керак.

Ишга бормоқчи бўлганлардан чет тилларини билиш талаб этилмайди. Номзодлар тажрибага эга бўлиши керак. Аризалар сони 300 га етганда рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: