9:11 | 03.05.24

                       

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тушум ва харажатлар миқдорини очиқлади.

Ўзбекистоннинг 2024 йил январь ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни, апрелда эса 5,7 трлн сўмни ташкил этди. Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги дефицит 25 трлн 586 млрд сўмга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.

Феврал ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм.

Март ойида эса давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм.

Апрел ойида эса давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм.

Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 25 трлн 586 млрд сўмни ташкил қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: