17:06 | 23.04.24

                       

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда қарийб 16 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда қарийб 16 млрд долларга етди. Мамлакат бу давр мобайнида 184 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,2 % га ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 % га ошган. Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 % улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ушбу 3 ойда 184 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси:

  • Хитой — 19 фоиз;
  • Россия — 17,7 фоиз;
  • Қозоғистон — 5,9 фоиз;
  • Туркия — 4,1 фоиз;
  • Корея Республикасида — 3,4 фоиз қайд этилган.

Таъкидланишича:

  • Экспорт – 6,4 млрд;
  • Импорт – 9,4 млрд.

Шунингдек, ушбу уч ойда ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

  • Хитой – 3 млрд;
  • Россия – 2,8 млрд;
  • Қозоғистон – 937,7 млн;
  • Туркия – 656,3 млн;
  • Корея – 544,1 млн;
  • Франция – 337,1 млн;
  • Германия – 268,1 млн;
  • Туркманистон – 235,2 млн;
  • Афғонистон – 224,8 млн;
  • Ҳиндистон – 213 млн.

Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 2024 йилнинг январ-март ойларида қарийб 6,4 млрд АҚШ долларига етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 % га кўп.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: