Ўзбекистоннинг учта вилоят чегараси ўзгаради
Ўзбекистоннинг учта вилоят чегараси ўзгаради. Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари Сирдарёга ўтказилади.
Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегара ҳудудларига ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимотида қайд этилишича, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
- Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 36,8 га);
- Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
- Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 12,5 га).
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: