11:27 | 21.02.24

                       

Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 4,2 млрд долларга етди

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида 137 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 4,2 млрд долларга етган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 17,2 фоизга (870 млн доллар) камайган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати январь ойида 137 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,2 миллиард АҚШ долларига етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 870,1 миллион АҚШ долларига ёки 17,2 фоизга камайган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида жаҳоннинг 137 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Айланманинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (27,2 %), Россия (18,3 %), Қозоғистон (6,5 %), Туркия (5,1 %) ва Корея Республикасида (4,3 %) қайд этилган. Бунда экспорт ҳажми 1,1 миллиардни, импорт эса 3,1 миллиардни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: