11:00 | 31.12.23

                       

Қозоғистон «Толибон»ни мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Ташқи ишлар вазирлиги вакили «Толибон» ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхатига киритилмаганини билдирган.

Қозоғистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Смадияровнинг таъкидлашича, Қозоғистонда тақиқланган террорчилик ташкилотлари миллий рўйхатини янгилаш мунтазам равишда кўриб чиқилади. Толибон бўйича қарор ҳам БМТ амалиётини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

«БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий резолюцияларига кўра, «Толибон» ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхатига киритилмаган», дейди Смадияров.

У Қозоғистон ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирар экан, Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили «Толибон» Афғонистонни 1996-2001 йилларда бошқарганини, 2021 йилда эса ҳаракат яна мамлакатда ҳокимиятни ўрнатганини эслатиб ўтган, дунё ҳамжамияти олдида ўзини тиклашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

Қайд этиш керак, Қозоғистон «Толибон»ни 2005 йилда тақиқланган террорчилик гуруҳлари рўйхатига қўшганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: