12:58 | 14.05.24

                       

Озодбек Назарбековнинг отаси вафот этди

Озодбек Назарбековнинг отаси вафот этди. Жаноза намози Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўқилиши айтилган.

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбалари хабар берди.

Маълум бўлишича, Аҳмад Назарбеков бугун, 14 май куни оғир хасталикдан сўнг 86 ёшида вафот этган. Жаноза намози Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўқилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 22 апрель куни Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков вафот этгани тўғрисида хабар тарқалганди. Ўшанда Аҳмад Назарбеков юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган.

«Интернет тармоқларида тарқалган хабар ёлғон, асоссиз эканлигини қайд этиб, ҳозирги вақтда Озодбек Назарбеков Андижон вилоятида отасининг ёнида эканлигини маълумот ўрнида таъкидлаб ўтган эди», деган эди матбуот хизмати масъул ходими.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: