21:57 | 24.04.24

                       

Пайариқда ўқувчи қизга жисмоний тазйиқ ўтказиб келинган бўлиши мумкин

Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олиб, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот эълон қилишини билдирди.

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги 78-мактаб ўқувчисига нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, мазкур ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.

Скрин: Telegram

Қайд қилишича, шу йилнинг 19 апрель куни 2009 йилда туғилган, 7 «В» синф ўқувчиси У.А. (қиз бола)нинг синфдошлари унинг қўлида кўкариш ҳолати борлигидан хабар топиб, инглиз тили ўқитувчиси Ш.Ш. га маълум қилган. Лекин ўқитувчи болага нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан тегишли равишда хабар бермаган ва бу борада чора кўрилмаган.

«Ҳозирда Пайариқ тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур вазият комплекс равишда туман прокуратураси, мактаб инспектор-психологи ва туманнинг ‘Инсон’ ижтимоий ҳимоя маркази ходимлари томонидан ўрганилмоқда», – дейилади хабарда.

Омбудсман ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот эълон қилишини билдирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: