12:40 | 28.11.21

                       

Перуда археологлар 800 йиллик мумиёни аниқлади — фото

Унинг танаси арқон билан боғланган ҳолда топилган

Археологлар Перуда ёши 800 йилдан ортиқ бўлган мумиёни аниқлади. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, топилма Перунинг марказий қирғоғида Лима шаҳри чеккасидаги ерости иншооти ичидан аниқланган. Мумиёланган қолдиқлар Жанубий Америка мамлакатининг қирғоғи ва тоғлари ўртасида ривожланган маданиятга мансуб одамга тегишли экани қайд этилган.

Фото: «Remu News»

Сан-Маркос давлат университети археологи Питер Ван Дален Лун ҳали мумиёнинг жинсини ўрнатиш имкони йўқлигини айтган. Унинг танаси бутунлай арқон билан қопланган ва қўллари юзини ёпган ҳолда топилган. Бу маҳаллий дафн маросимининг бир қисми бўлиши кераклиги қайд этилган.

Фото: «The Straits Times»

Таъкидланишича, мумиё ёнида сопол буюмлар, ўсимлик қолдиқлари ва тош асбоблар ҳам бўлган.

Фото: »Awara Musafir»

Аввалроқ Мисрдаги ибодатхоналардан бири остида сирли қабр топилгани ва археологлар Перуда оммавий қабрларни аниқлагани хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: