18:13 | 10.05.24

                       

Петербургда 20 га яқин йўловчиси бўлган автобус дарёга тушиб кетди

Петербургда 20 га яқин йўловчиси бўлган автобус дарёга тушиб кетди. Қурбонлар бор (видео).

Санкт-Петербургда 20 га яқин йўловчиси бўлган автобус дарёга қулаб тушди. Ҳайдовчи бир нечта машинани уриб юборди ва кўприкдан пастга қулади.

Яқин атрофдаги қурилиш майдончасида ишлаётган ишчилар одамларни автобусдан туширишга ёрдам берган. Таъкидланишича, улар тушлик қилаётган эди ва сувга тушиб кетган автобусни кўриб, одамларни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойида 69 нафар мутахассис ва 18 дона техника ишламоқда. Гувоҳлар ҳам уларга ёрдам беришади. Улар чўкиб кетмаслик учун жабрланганларга айлана отишади.

Мазкур ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчиси қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан (Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлса) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Оммавий ахборот воситаларида бир қанча қурбонлар ва яраланганлар ҳақида хабар берилган.

Айни вақтда 8 киши қутқариб олинган, беш киши касалхонага ётқизилган, 1 киши вафот этган.

Автобус ҳайдовчиси қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: